Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«أَلاَ إِنَّ الْإِبِلَ قَدْ غَلَتْ فَقُوِّمَ عَلَى أَهْلِ الذَّهَبِ أَلْفَ دِينَارٍ, وَعَلَى أَهْلِ الْوَرِقِ اثْنَيْ عَشَرَ أَلْفًا, وَعَلَى أَهْلِ الْبَقَرِ مِائَتَيْ بَقَرَةٍ, وَعَلَى أَهْلِ الشَّاءِ أَلْفَيْ شَاةٍ, وَعَلَى أَهْلِ الْحُلَلِ مِائَتَيْ حُلَّةٍ»
«Огоҳ бўлингларки, туяларнинг нархи кўтарилиб кетди. Шунга биноан олтини борларга минг динор, кумуши борларга ўн икки минг дирҳам, сигири борларга икки юзта сигир, қўйи борларга икки мингта қўй, кийими борларга икки юзта кийим (хун ҳақи қилиб) белгиланди», деган ривоятга келсак, бу гап ҳам далил бўлолмайди. Чунки у Умарнинг гапидир. Саҳобанинг гапи эса шаръий далил эмас. Қолаверса, бу иш Умарнинг хун ҳақи асосларини қайта ҳисоблаш эмас, балки туянинг нархини белгилашдаги ижтиҳодидир. Шунинг учун ҳам бу ривоятда:
«أَلاَ إِنَّ الْإِبِلَ قَدْ غَلَتْ فقوم عَلَى أَهْلِ الذَّهَبِ...»
«Туяларнинг нархи кўтарилиб кетди. Шунга кўра, олтини борларга... нарх белгиланди», дейиляпти. Демак, бу иш туяга нарх белгилашдир, яъни шу хусусдаги Умар р.а.нинг ижтиҳодидир. Саҳобанинг ижтиҳодлари эса шаръий далил ҳисобланмайди.
Хун ҳақининг асоси туядир. Унинг ўрнига бошқа нарса олинмайди. Унга нарх ҳам белгиланмайди. Сигир, қўй, кийим ва бошқа нарсалар унинг ўрнига ўтмайди. Фақат туя олинади. Унинг нархи пул билан белгиланмайди. Чунки унинг нархини пул билан белгилашга ҳужжат ворид бўлмаган. Қолаверса, у эваз эмас, асл хун ҳақидир.
Ҳайвондан иборат бўлган хун ҳақи - мана шу. У фақат туядир. Туялик хун ҳақининг миқдори эса олтинда минг динор, кумушда ўн икки минг дирҳам. Бунга далил шуки, Нисоий Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳазмдан у отасидан, у эса бобосидан ривоят қилган ҳадисда:
«وَعَلَى أَهْلِ الذَّهَبِ أَلْفَ دِينَارٍ»
«Олтини борларга минг динордир», дейилган. Икрима ибн Аббосдан ривоят қилади:
«أنَّ رَجُلاً قَتَلَ فَجَعَلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ دِيَتَهُ اثْنيَ ْعَشَرَ الْفًا»
«Бир киши қотиллик қилди. Пайғамбар с.а.в. хун ҳақини ўн икки минг белгиладилар», яъни ўн икки минг дирҳам
127-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|